Дастурий махсулотни яратиш учун ишлаб чиқиш муҳити(среда разработки)(кейинчалик дастурлаш мухити деб юритамиз) керак бўлади. Ушбу дарсда биз Сизлар билан дастурлаш мухитини қандай ўрнатишни батафсил кўриб чиқамиз.

Ўрнатиш кетма кетликлари Windows 7 операцион тизими муҳитида амалга оширилган, лекин бу Сизни чўчитмасин, чунки ўрнатиш кетма кетликлари бошқа операцион тизимларида деярли хеч қандай фарқ қилмайди

Ўрнатиш кетма кетлиги видеороликда!

Бу дарсда кўплаб расмлар, кўрсатмалар ва скриншотлар келтирилган, ундаги баъзи нарсалар Сизнинг қўлингиздаги версия билан мос келмаслиги мумкин. Дастурий таъминот (ДТ) доимий равишда янгиланиб туришини ҳисобга олишингиз керак.

1. Java SDK (JDK)

Шундай қилиб, дастурий махсулот яратиш учун Java керак бўлади. Бунинг учун Сиз компьютерингизга унга мос SDK ни юклаб олишингиз ва ўрнатишингиз керак бўлади. Бу тўплам JDK деб юритилади. Тўпламни ушбу манзилдан кўчириб олишингиз мумкин Тўпламни ўрнатиб бўлганингиздан кейин компьютерни бир марта ишга қайта юклашингизни тавсия қиламиз.

2. Дастурлаш муҳити + Android SDK

Дастурлаш муҳитида биз илова дастурининг интерфейси ва бажарадиган амалларини алгоритмик тилда тахрирлаймиз ва унинг натижасини кўрамиз. Ҳозирги кунда бундай тахрирлаш муҳитлари кўп. Ҳозирча биз Android Studio ни танлаймиз ва Google қидирув тизимидан уни излаймиз. Аслида излашга хожат йўқ, уни Android Studio нинг расмий сайтидан олиш мумкин, лекин олдин таъкидлаб ўтганимиздек, ДТлар янгиланиб боради, шунга кўра манзиллар ҳам янгиланиб бориш эҳтимоли бор. Агар Сизда бошқа операцион тизими бўлса, Download Options танланади.

Шундай қилиб exe файлни кўчириб олдик. Уни ишга туширамиз ва Next тугмасини босамиз

Бу ойна биздан иккита йўлни кўрсатишни талаб қилади. Биринчи йўл Android Studio ни ўрнатиш учун фойдаланилади. Иккинчи йўл эса Android SDK ни ўрнатиш учун фойдаланилади.

Бу йўлларни ўзимиз истаган йўлга ўзгартириб олишимиз мумкин. Масалан, D:\android. Йўлни киритишда пробел ва крилл харфларидан фойдаланмасликни маслахат берамиз.

Ўрнатиш кетма-кетлиги бир неча бор Next тугмасини босиш орқали амалга оширилади. Бу кетма-кетликнинг ҳар бир ойнасини алоҳида тушунтириш шарт эмас. Ўрнатиш ниҳоясига етгандан сўнг иш столи (Рабочий стол)да ёки Пуск менюсида Android Studio нинг нишонлари пайдо бўлади.

Биринчи навбатда дастур ишга тушгандан сўнг олдинги созламаларни юклаб олиш ёки янги созламаларни тайинлаш ойнаси хосил бўлади.

Расмда кўрсатилган тартибда қолдириб OK тугмасини босамиз!

Навбатдаги ойнада ўрнатишнинг навбатдаги қадамлари хосил бўлади

Бу ойнадан Next тугмасини босамиз

Ўрнатиш охирига етказилиши учун бу ойна бизга бир қанча компонентларни интернетдан юклаб олишни ҳабарини беради

Next тугмасини босамиз. Юклаш жараёнини кўрсатувчи ойна хосил бўлади

Юклаб бўлгандан кейин архивдан чиқариш жараёнини кўрсатувчи ойна хосил бўлади

Ва нихоят, Finish тугмасини босамиз ва Welcome ойнаси очилади

Шундай қилиб энди бизнинг компьютеримизда Android тизими учун дастурий иловалар ёзишга мўлжалланган дастурлаш муҳити мавжуд. Агар юқоридаги кетма кетликлардан қандайдир хатоликлар келиб чиқса, муаммо сабабини форумдан ёки Google дан қидириб кўринг. Ишонаманки, Сиз биринчи марта бундай хатога йўлиққансиз ва унинг ечими тармоқда мавжуд

Android Studio даврий равишда интернетда компонентларини янгилашини сўраб боради. Сизга маслахатимиз шуки, янгилашни амалга оширманг, чунки Сиз эндигина иш бошлагансиз. Янги версияларни юклаб, ўзингизга муаммолар келтириб чиқаришингиз мумкин.

Кейинги дарсда AVD ни созлашни ўрганамиз. AVD - яратилган иловани кўриш учун доим смартфонингизни компьютерга улаш заруратидан Сизни озод қилади