Ассалому алайкум!

Ушбу дарсларни ёзишдан олдин мазкур дарслар муаллифининг маълумотларини ўқиб чиқдим. Мен Windows ёки Android тизимлари учун илова ёзишни ўргатишни олдимга мақсад қилиб қўйдим ва бу борада бир неча бор ҳаракат қилиб кўрдим. Лекин қилган ҳаракатларим бесамар кетаверди. Android илова яратиш учун нимадан бошлаш кераклиги ҳақида ўйладим ва Google.ru сайтидан қидирдим. Шунда кўзим startandroid.ru сайтига тушиб қолди. Мазкур сайт муаллифига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Унинг ёрдамида мен ушбу сайтда Андроид дарсларини ташкил этиш ва фойдаланувчиларга етказиш имкониятини топдим.

Шундай қилиб 1-дарс машғулотидан бошлаймиз. Бунда Сизга хеч қандай код ёзишни ўргатмаймиз. Startandroid.ru сайти муаллифи таъкидлаганидек, биз Сизга Android учун дастур ёзишни 24 соат ичида ёки 30 кун давомида ўргатиб қўя олмаймиз, вахоланки, буни имкони ҳам йўқлигини ҳаммамиз биламиз. Имконимиз борича содда ва қулай тарзда ташкил этишга харакат қиламиз. Сиздан фақат битта нарсани талаб қилиб қолган бўлардим: ҳар бир дарсни астойдил ўқинг ва ундаги ҳар бир амални ўтказиб юбормай бажаринг, чунки битта кичик амални бажармаслик ҳам келгусидаги ўрганиладиган амалларни тушунмасликка олиб келиши мумкин.

Ҳозирги вақтда дарсларимиз таркиби қуйидагилардан иборат:

  • Android Virtual Device(AVD) - Андроид виртуал қурилмаси: яратиш, созлаш ва ишлаш
  • Android тизими учун Windows тизимида илова ёзишга мўлжалланган муҳитлар, уларни ўрнатиш ва созлаш
  • Экран форма яратиш ва унга шакл бериш

Android қурилмаларига илова ёзиш учун Сиздан Java ва XML ҳақида тушунчага эга бўлишингиз кераклигини таъкидлаб ўтамиз. Шунингдек SQL ҳақида бироз ўйланиб кўринг, чунки маълумотлар базаси билан ишлашда SQL тилидан фойдаланилади.

Гапни қисқа қиламан, шундай қилиб, навбатдаги дарсимиз Android Studio ни ўрнатиш